Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi

Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи компания

Қатар ўзбекистонлик фармацевтларни ишга таклиф этмоқдаМиграция агентлиги фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутаха...
19/06/2026

Қатар ўзбекистонлик фармацевтларни ишга таклиф этмоқда

Миграция агентлиги фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар учун Қатарда ишлаш имконияти мавжудлигини маълум қилди.

Маълумотга кўра, иш берувчи томонидан ойлик маош 2 минг АҚШ долларигача етиб, ишчи визаси, Ўзбекистон–Қатар авиачиптаси, тиббий суғурта, аэропорт трансфери, турар жой ва ички транспорт харажатлари қопланади.

Номзодлар озиқ-овқат харажатларини ўзлари тўлайди.

Вакансияга 22–55 ёшдаги, фармацевтика йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга, камида бир йиллик иш тажрибаси ҳамда инглиз тилини мулоқот даражасида биладиган фуқаролар таклиф этилмоқда.

Иш вақти кунига 7 соатни ташкил этади. Йиллик эҳтиёж 100 нафар фармацевтика ходимидан иборат.

https://t.me/doridarmon_ak

Ҳаракат қилганларни ҳаммаси муваффақият қозона олмаслиги мумкин, лекин муваффақият қозонганларнинг ҳаммаси ҳаракат қилга...
19/06/2026

Ҳаракат қилганларни ҳаммаси муваффақият қозона олмаслиги мумкин, лекин муваффақият қозонганларнинг ҳаммаси ҳаракат қилганлардир.

✍️ Румий
☘️ Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
https://t.me/doridarmon_ak

 🤝 Дорихонага келганда провизорга қайси маълумотларни айтиш муҳим?Кўпчилик дорихонадан рецептсиз дори олаётганда,  фарма...
19/06/2026


🤝 Дорихонага келганда провизорга қайси маълумотларни айтиш муҳим?

Кўпчилик дорихонадан рецептсиз дори олаётганда, фармацевтдан дори сўраганда фақат касаллик белгиларини айтади. Аммо дорини тўғри танлаш учун провизорга бир қатор маълумотларни ҳам етказиш муҳим.

Батафсил инфографикада👇

https://t.me/doridarmon_ak

Одамларнинг аксарияти доноликдан кўра аҳмоқликни афзал кўради, чунки аҳмоқлик кулдиради, донолик эса ғамга ботиради.  ✍️...
19/06/2026

Одамларнинг аксарияти доноликдан кўра аҳмоқликни афзал кўради, чунки аҳмоқлик кулдиради, донолик эса ғамга ботиради.

✍️ Шекспир
🌼 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
https://t.me/doridarmon_ak

19/06/2026

Президентимиз 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Эртага Ўзбекистон-Колумбия ўйини соат 07:00 да бошланади. Халқимиз Ватан жамоасига ўз уйида, яқинлари билан мухлислик қилиши учун қўшимча қулайлик берилмоқда.

https://t.me/doridarmon_ak

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning beshinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumidagi nutqi http...
19/06/2026

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning beshinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumidagi nutqi https://president.uz/oz/lists/view/9317

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на пятом Ташкентском международном инвестиционном форуме

Address by the President of the Republic Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Fifth Tashkent International Investment Forum
https://president.uz/en/lists/view/9317

 #Тезкор Наманган туманида 155,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинд...
19/06/2026

#Тезкор
Наманган туманида 155,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. (муқаддам судланган) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан “Бешкапа” ва “Катта Тошбулоқ” МФЙ ҳудудларидаги хонадонида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 155,5 млн сўмлик 44 турдаги 4 023 қути дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/doridarmon_ak

 #ДунёҲиндистонда йўталга қарши сиропларни шифокор рецептисиз сотиш тақиқландиҲиндистонда йўталга қарши сиропларни дорих...
18/06/2026

#Дунё
Ҳиндистонда йўталга қарши сиропларни шифокор рецептисиз сотиш тақиқланди

Ҳиндистонда йўталга қарши сиропларни дорихоналарда эркин сотиш тақиқланди. Энди уларни сотиб олиш учун шифокор рецепти мажбурий бўлади. Бу қарор Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дорилар туфайли мамлакат ичида ва хорижда ўнлаб болалар вафот этганидан кейин қабул қилинди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Ушбу фожиалар сабабли бутун дунёда Ҳиндистон фармацевтика саноатига бўлган эътибор кучайган эди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли қоидаларга ўзгартириш киритди. Унга кўра, йўталга қарши сироплар шифокор рецептисиз сотиладиган дорилар рўйхатидан чиқарилди. Қоида зудлик билан кучга кирди.

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сироплари бир қанча мамлакатларда болалар ўлимига сабабчи деб топилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистоннинг 7 та сиропини бутун дунё бўйлаб қарийб 300 та ўлим ҳолати билан боғлиқ деб ҳисобламоқда.

18/06/2026

⚡️Президентимиз терма жамоамизнинг руҳини кўтарди:

"Футболчиларимиз жуда катта тажрибали жамоага қарши кучли характерини кўрсатди. Биз учун биринчи жаҳон чемпионатида биринчи голимиз - бу ҳам ғалаба".

Address

Tashkent

Opening Hours

Monday 08:00 - 20:00
Tuesday 08:00 - 20:00
Wednesday 08:00 - 20:00
Thursday 08:00 - 20:00
Friday 08:00 - 20:00
Saturday 08:00 - 20:00
Sunday 08:00 - 18:00

Telephone

+998781203809

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi:

Share