Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси t.me/tibbiysugurta

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Мурожаатлар бўлими ходимлари август ойида 3 минг 244 нафар фуқаро билан мулоқот қ...
08/09/2026

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг Мурожаатлар бўлими ходимлари август ойида 3 минг 244 нафар фуқаро билан мулоқот қилди.

04/09/2026

Учинчи фарзандини кутаётган она. Камқонлик ва бепул дори.

💊Дилноза Кенжаева зарур дори воситаларини реимбурсация дастури орқали дорихонадан бепул олди.

🩺Баъзан бир қути дори шунчаки дори эмас. У оила бюджетига енгиллик, онага хотиржамлик, фарзандга эса ғамхўрликдир.

📌Дилнозанинг ҳикояси видеода.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг  "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватл...
03/09/2026

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш"лойиҳаси доирасида халқаро эксперт, профессор Штеффен Флесса Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ҳудудий вакиллари билан ҳамкорликда Нукус, Кегейли ва Қўнғиротдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганиб, тиббий хизматни ташкил этиш ва бошқаришдаги мавжуд ёндашувлар таҳлил қилинади.

Мақсад халқаро тажрибани ўрганиш эмас, балки унинг энг самарали жиҳатларидан фойдаланиб, ўз тизимимиз учун мақбул ечимларни топиш.

02/09/2026

Женерик дори — оригинал препаратнинг патент ҳимояси тугаганидан сўнг ишлаб чиқариладиган, таркибидаги асосий фаол моддаси оригинал дори билан тўлиқ бир хил бўлган сифатли муқобил воситадир.

Бу ҳақида «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясининг Марказий дорихона провизори Нодира Ҳасанова тушунтириш берди.

Эслатиб ўтамиз, реимбурсацияда асосий мезон — «энг арзон дорини танлаш» эмас, балки белгиланган талабларга жавоб берадиган сифатли, хавфсиз, самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул дори воситасини танлашдир.

❗️Мустақиллик: шонли 35 йил, 2021 йилда Давлат тиббий суғуртаси тизимида амалга оширилган айрим муҳим ишлар.
27/08/2026

❗️Мустақиллик: шонли 35 йил, 2021 йилда Давлат тиббий суғуртаси тизимида амалга оширилган айрим муҳим ишлар.

Касаллик пайтида энг муҳими ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам олиш ҳисобланади.Давлат тиббий суғуртаси тизими аҳолига т...
26/08/2026

Касаллик пайтида энг муҳими ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам олиш ҳисобланади.

Давлат тиббий суғуртаси тизими аҳолига тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Шу боис, расмий Telegram каналимизда аҳоли билиши зарур бўлган тартиблар ва имкониятлар ҳақидаги муҳим маълумотларни яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🔹 Кафолатланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти (https://t.me/tibbiysugurta/6462)
🔹 Электрон йўлланма олиш тартиби (https://t.me/tibbiysugurta/5272)
🔹 Айрим дори воситалари учун реимбурсация дастури (https://t.me/tibbiysugurta/5477)
🔹 Режали даволаниш тартиби (https://t.me/tibbiysugurta/7108)

25/08/2026

Қандай қилиб оилавий шифокор қабулига онлайн ёзилиш мумкин?

Жавоб: «Электрон поликлиника» модули орқали оилавий шифокор қабулига олдиндан онлайн ёзилиб, ортиқча навбат ва вақт сарфидан қутулиш мумкин.

⬇️ Бунинг учун қуйидаги қадамларни бажаринг:

1️⃣ ДМЕД иловасини юкланг ва рўйхатдан ўтинг.

2️⃣ Поликлиника ва оилавий шифокорни танланг.

3️⃣ Қабулга онлайн ёзилинг. Бунинг учун my.gov.uz, ДМЕД иловаси, поликлиника рўйхатхонаси ёки «Мухлиса» инфокиоскидан фойдаланишингиз мумкин.

4️⃣ Қабулга боринг.Агар биринчи марта келган бўлсангиз, амалиётчи ҳамшира скрининг сўровномасидан ўтказади ва оилавий шифокорга йўналтиради.

5️⃣ Оилавий шифокор кўригидан ўтинг. Зарур ҳолларда у лаборатор текширув ёки тор соҳа мутахассисига йўлланма беради.

6️⃣ Зарур текширув ва даволашдан ўтинг. Шифокор ташхисга кўра электрон рецепт расмийлаштиради ва даволаниш режасини белгилайди.

7️⃣ Даволанишдан кейин ҳам назоратда бўлинг. Оилавий шифокорингизга саломатлигингиздаги ўзгаришлар ҳақида хабар бериб туринг.

‼️ Энг муҳими — навбат кутиб вақт йўқотманг. Оилавий шифокор қабулига онлайн ёзилиш имкониятидан фойдаланинг!

24/08/2026

Гулнора Жабборова, 56 ёшда. У бир марта операция қилингандан кейин яна жарроҳлик амалиёти зарурлиги маълум бўлди. Оилавий холатига кўра кўнглига хавотир тушди: даволаниш харажатларини қандай қоплайман? Бугун эса у зарур тиббий ёрдамни бепул олиб, ўзини яхши ҳис қиляпти.
«Президентимизга катта раҳмат. Менга ўхшаган аёлларга ёрдам берилаётганидан жуда хурсандман. Ростини айтсам, операциянинг харажатидан хавотир олган эдим. Ҳозир эса кўнглим жойига тушди. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ўзбекистонда яшаётгганимдан хурсандман», — дейди Гулнора опа.
Патилахон Отбекова, 73 ёшда. Аҳволи шу қадар оғир бўлганки, уни шифохонага носилкада олиб келишган. Операциядан кейин эса у яна оёққа турди.
«Ўзим юриб келолмадим, носилкада олиб келишди. Операция қилишди. Энди қаранг, ўзим юрибман. Дориларимни ҳам, озиқ-овқатни ҳам бепул беришяпти. Ҳозир оёққа туриб, ўзим юрганим мен учун катта бахт», — дейди Патилахон она.
Давлат тиббий суғуртаси тизими ана шундай эҳтиёжманд инсонларга зарур тиббий ёрдамни ўз вақтида олиш имконини бермоқда. Бу эса кўплаб инсонлар учун нафақат даволаниш, балки яна оёққа туриб, одатий ҳаётга қайтиш демакдир.

🎥Батафсил Андижон МТРКнинг "Махсус репортаж" кўрсатувида (https://youtu.be/GB8bZBjrz1E)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида гемодиализ хизмати доирасида беморларни дори воситалари билан таъминлаш тўғрисидаг...
07/08/2026

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида гемодиализ хизмати доирасида беморларни дори воситалари билан таъминлаш тўғрисидаги хабарлар юзасидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олиниб, белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 4 июлдаги
198-сон буйруғига мувофиқ гемодиализ муолажасини олувчи беморларни дори воситалари билан таъминлаш учун зарур маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Шунга кўра, жорий йилда республика бўйича гемодиализ хизмати учун 200 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шундан Бухоро вилоятидаги туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларига 12 млрд 127 млн 559 минг сўм, шу жумладан Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасида гемодиализ муолажасини олувчи 36 нафар бемор учун
1 млрд 417 млн 507 минг сўм маблағ йўналтирилган.

Мазкур маблағлар 2025 йил декабрь ойида тиббиёт муассасаларига тўлиқ тўлаб берилган. Ушбу маблағлар гемодиализ муолажаларини амалга ошириш, шунингдек, беморларни зарур 6 турдаги дори воситалари
ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.

Ажратилган маблағлар ҳисобидан дори воситалари ва тиббий буюмларни белгиланган тартибда харид қилиш ҳамда беморларга етказиш тиббиёт муассасасининг вазифаси ҳисобланади. Шунингдек, дори воситалари етишмовчилиги ҳақидаги ҳар бир мурожаат Жамғарма томонидан алоҳида эътиборга олинади.

Address

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, уй 143
Tashkent
100121

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998993539354

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси:

Shortcuts

Share