Qo’rg’ontepa tuman tibbiyot birlashmasi

Qo’rg’ontepa tuman tibbiyot birlashmasi Rasmiy sahifa

13/02/2025

Бобур табиатшунослик ва тиббиётга алоҳида эътибор қаратгани, инсон саломатлиги ва табиий воситалар орқали даволаш ҳақидаги билимларини "Бобурнома" асарида қайд этган.

Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ички касалликлар бўлими ходимлари томонидан тайёрланди

05/02/2025

Қўрғонтепа тумани “Бирлик МФЙ”да жойлашган Савай оилавий шифокорлик пунктида
Соғлом турмуш тарзи – бахтли ҳаёт гарови
мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

https://t.me/QTB_axborot_xizmati

Соғлом турмуш тарзи – бахтли ҳаёт гарови  Ҳар бир инсон учун саломатлик – энг катта бойлик. Уни йўқотган одамгина соғлик...
05/02/2025

Соғлом турмуш тарзи – бахтли ҳаёт гарови

Ҳар бир инсон учун саломатлик – энг катта бойлик. Уни йўқотган одамгина соғликнинг нақадар қимматли неъмат эканлигини ҳис қила олади. Бироқ кўпинча, биз унинг қадрига етиш ўрнига, зарарли одатларга бериламиз, нотўғри овқатланамиз ёки жисмоний фаолликни унута бошлаймиз. Бу эса нафақат шахсий ҳаётимиз, балки бутун жамиятимиз келажаги учун хавфлидир.
Қўрғонтепа тумани “Бирлик МФЙ”да жойлашган Савай оилавий шифокорлик пунктида бўлиб ўтган ўқув семинарида ҳам айнан шу масалаларга эътибор қаратилди. Тадбир давомида шифокорлик пункти мудираси шифокор Мухмудахон Раззоқова соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, унинг жамият тараққиётига таъсирига алоҳида урғу берди. Чунки соғлом одам меҳнат қилишга, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишга, илмий ва ижодий фаолиятини юксалтиришга қодир бўлади.
Соғлом турмуш тарзига амал қилиш инсондан қатъият ва интизом талаб этади. Бу фақатгина шахсий танлов эмас, балки келажак учун жавобгарликни ҳис қилиш ҳамдир. Бирор касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Демак, биз ҳар куни саломатлигимизни яхшилаш учун ҳаракат қилишимиз зарур: тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, стрессдан ҳимояланиш ва зарарли одатлардан воз кечиш – буларнинг барчаси ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиши керак.
Семинар давомида шу фикр ҳам қайта-қайта таъкидландики, соғлом турмуш тарзига амал қилиш фақатгина шахсий манфаат эмас, балки ижтимоий бурч ҳамдир. Чунки соғлом жамият – бу кучли давлат гаровидир. Агар ҳар бир инсон ўз саломатлиги ҳақида қайғурса, бундан оиласи, жамияти ва юрти фойда кўради.
Шундай экан, соғлом ҳаёт сари биргаликда интилайлик! Биз бугун ўз саломатлигимизга эътибор берсак, эртага соғлом ва бахтли ҳаёт кечирамиз. Соғлом жамият эса кучли давлатнинг мустаҳкам асосидир.
"Савай" оилавий шифокорлик пунктида бир нафар умумий амалиёт шифокори, 15 нафар ҳамшира фаолият олиб боради.
Ҳудудда жами 5329 нафар фуқаро истиқомат қилади. 881 та хонадонда 1415 та оила мавжуд бўлиб, улардан 0-14 ёшгача бўлган болалар 1637 нафарни, ўсмирлар эса 337 нафарни ташкил этади. Туғиш ёшидаги аёллар 1445 нафар. Ҳомиладор аёллар 53 нафар.
Савай оилавий шифокорлик пунктида Маҳмудахон Раззоқова мудирлик фаолиятини олиб боради.

https://t.me/QTB_axborot_xizmati

Address

Uzbekiston
171200

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Qo’rg’ontepa tuman tibbiyot birlashmasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share