19/01/2026
Республика ихтисослашган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббий маркази Тошкент шахар ҳудудий филиали бош шифокорининг аҳоли ва соҳа ходимларига МУРОЖААТИ
Мухтарам Президентимиз раҳбарликларида мамлакатимизнинг барча соҳаларида чуқур ислоҳотлар жадал суратлар билан олиб борилаяпти. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уни олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди.
Биз – тиббиёт ходимлари адолатли, эркин ва тараққиёт сари интилаётган жамиятда фаолият юритар эканмиз, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда шаффофликни таъминлаш ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга масъулият билан ёндошишимиз ва фаолликни намоён қилиб, жонажон халқимизни рози бўлишини асосий мақсадимиз деб билишимиз керак.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бўлгани каби, барча тиббиёт муассасаларида ҳам электрон модулларни ўзида жамлаган Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) жорий қилинди ва бу тизим коррупция бюрократия, таъмагирлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини эрта аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилаётганини мамнуният билан таъкидламоқчиман.
Ҳурматли фуқаролар!
Коррупция, бюрократия, таъмагирлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олишда ҳар бир шахснинг фаол иштироки ва ҳақиқатни ҳимоя қилишдаги кўмаги асосий ўринни эгаллайди. Шу сабабли Сиздан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига гувоҳ бўлган бўлсангиз, қуйидаги ишончли қисқа рақам орқали мурожаат қилинг:
Тошкент шаҳридаги 1203 рақамли "Ишонч телефони".
🏥 Республика ихтисослашган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббий маркази Тошкент шахар худудий филиали ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлсангиз ёки қонунчиликка зид бошқа ҳуқуқбошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотга эга бўлсангиз, шифохонанинг ☎️ 71 258 33 41 рақамли “Ишонч телефони” оркали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.
Комилжон Маликов Республика ихтисослашган дерматовенеро