Makeup.uz Ўзбек тилида

Makeup.uz Ўзбек тилида Бизнинг блог аёллар хақида ва аёллар учун. Барчаси сиз?

Афсонавий Коко Шанелнинг қуйидаги машҳур сўзларини эшитган бўлсангиз ажаб эмас: «20 ёшингизда гўзал чеҳрани сизга табиат инъом этади, 30 ёшда эса уни ҳаёт истаганича бунёд этади, 50 ёшга кирганда эса унга қандай кўркамлик бериш айнан ўзингизнинг вазифангиздир... Аёл киши учун ёш асосий омил эмас: 20 ёшда гўзал, 40 ёшда ҳам латофатли ва умрнинг охиригача ҳам бетакрор бўлиб қолиш мумкин».

Сизда, ал

батта, қайдай қилиб, деган савол уйғонгани табиий. smiley Ушбу саволга жавобни, биз - Makeup-блог жамоаси, сиз азиз ўқувчиларимиз билан биргаликда топиш истагидамиз. Саҳифаларимизда гўзаллик сирлари ва саломатлик бўйича маслаҳатларни эълон қилиб борамиз. Ҳар бирингиз ўзингизни парваришлаш бўйича маълум тажрибага эгасиз, аммо қандай қилиб улкан маълумотлар оқимида фойдали ва самарали ахборотни танласа бўлади? Ҳар доим ҳам пардоз-гўзаллик маҳсулотлари ва хизматларини мустақил танлай оласизми? Турли хавф ва ҳаракатларсиз қандай қилиб доимо табиий ва гўзал бўлиш мумкин? Танловингизга айнан нима таъсир қилади? Рекламами, дугоналарингиз тавсиясими ёки...? Makeup-блог – Ўзбекистон аёллари учун яратилган бьюти портал бўлиб, унда замонавий гўзаллик соҳасига тегишли маълумотлар жамланган. Косметик маҳсулотлар дунёсидаги энг долзарб янгиликлар, стилистлар, шифокорлар, диетологлар, спортчилар маслаҳатлари, замонавий тенденция ва мутахассисларнинг тавсиялари, косметикани синаб кўриш ва афсоналарнинг фош этилиши- буларнинг барчаси бизнинг порталимизда!

Ўзингиз учун вақт ажратинг, биз мулоқот учун доим очиқмиз, суҳбатларимизга дугоналарингиз, онангиз, опа-сингилларингиз ва аёл гўзаллигига бепарво бўлмаган барча-барчани таклиф қиламиз. Келинг, биргаликда қандай қилиб доим гўзал ва бетакрор бўлиш сирларини кашф қилайлик!

Ҳурмат билан, Makeup-блог жамоаси

Address

Tashkent
100000

Opening Hours

Monday 11:00 - 20:00
Tuesday 11:00 - 20:00
Wednesday 11:00 - 20:00
Thursday 11:00 - 20:00
Friday 11:00 - 20:00
Saturday 11:00 - 20:00
Sunday 11:00 - 20:00

Telephone

+998977121812

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Makeup.uz Ўзбек тилида posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Makeup.uz Ўзбек тилида:

Shortcuts

Share